Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хизматлар экспорти ўтган йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 36 фоизни ташкил этди
22.07.2022 20:00,  
16

Марказий банк томонидан 2022 йил I ярим йиллиги учун тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 498,5 млн. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (6,4 млрд. доллар), бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (5,9 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

Жами товарлар ва хизматлар экспорти (олтинсиз) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ёки 803 млн. долларга ошиб, 2022 йилнинг I ярим йиллигида 6,4 млрд. долларга етди.

Хусусан, товарлар экспорти ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ёки 445 млн. долларга ошиб 5 млрд. долларни (2021 йилнинг I ярим йиллигида 4,6 млрд. доллар) ташкил этди.

Товарлар экспортининг асосий қисмини “тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари” – 1,7 млрд. доллар (2021 йилнинг I ярим йиллигида 1,5 млрд. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 886,4 млн. доллар (2021 йилнинг I ярим йиллигида 760,7 млн. доллар), “келиб чиқиши ўсимликка мансуб маҳсулотлар” – 537,2 млн. доллар (2021 йилнинг I ярим йиллигида 494,5 млн. доллар) ҳамда “кимё саноати маҳсулотлари” – 409,3 млн. доллар (2021 йилнинг I ярим йиллигида 273,7 млн. доллар) товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 36 фоизга ёки 358 млн. долларга ошиб 1,4 млрд. долларни (2021 йилнинг I ярим йиллигида 988 млн. доллар) ташкил этди.

Хизматлар экспорти таркибида асосий ўсиш сафарлар компонентига тўғри келиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ёки 224 млн. долларга ўсиб, 437 млн. долларга етди. Бунга яқин хорижий мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга қисқа ва ўрта муддатга келиши сабаб бўлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан