Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хизматни ўтаган аскарлар махсус рейс билан ўз уйларига кузатилди
28.03.2020 11:28,  
278

27 март куни Марказий ҳарбий округида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни ўз уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг маълум қилишича, аслида аскарларни уйларига кузатиш тадбирлари 20 мартдан 10 апрел кунига қадар ўтказилиши кўзда тутилган эди. Хавфли инфекция сабаб, фақат бир кун 27 март куни Республикамизнинг барча йўналишлари бўйлаб, махсус рейслар йўлга қўйилди.

Тадбирда округ қўмондони полковник Айбек Саидов, ҳарбий қисм шахсий таркиби, Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри иштирок этди.

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида бир йиллик хизматни ўтган жами 280 нафар аскарга олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун имтиёзли тавсиянома берилди. Улардан 40 нафари ўз истагига кўра, шартнома асосида ҳарбий хизматга қолди. Янги ташкил этилган Спорт взводида хизмат қилган 10 га яқин спортчи аскарлар округ ҳамда мудофаа вазирлиги номидан Халқаро тоифадаги спорт мусобақаларида қатнашиб, совриндор бўлди.

Округ қўмондонлиги ўз оиласи бағрига қайтаётган аскарлардан маҳалла-куй ва яқинлар олдида зиёфат уюштирмасликни сўради.

Муддатли ҳарбий хизматчилар махсус рейс билан тунда, қатъий назорат остида Самарқанд-Тошкент-Анжидон ҳамда Бухоро-Нукус йўналишида ўз уйларига кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан