Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХМТ: дунёда ишсизлар сони 2023 йилда 208 миллион кишига кўпаяди
14.01.2023 11:52,  
9

Дунёда ишсизлар сони 2023 йилда 3 миллионга ошиб, 2020 йилдан бери биринчи марта 208 миллионга этади. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) прогнозига таяниб, "РИА Новости" ёзмоқда.

Бу жаҳондаги ишсизлик даражаси 5,8 фоизга тўғри келади. "Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги таназзул кўпроқ ишчиларни сифатсиз, кам маошли, хавфли ва ижтимоий ҳимояланмаган ишларга мажбурлаши мумкин", деб тахмин қилмоқда ХМТ.

Ҳисоботда қайд этилишича, Европа ва Марказий Осиё минтақаси Украинадаги можаронинг иқтисодий таъсиридан айниқса қаттиқ зарар кўрган. ХМТ шунингдек, дунёдаги ҳар бир ишсиз эркакка иккита ишсиз аёл тўғри келишини ҳисоблаб чиқди. Жаҳон миқёсида аёлларнинг бандлик даражаси 2022 йилда 47,4 фоизни ташкил этган бўлса, эркаклар учун бу кўрсаткич 72,3 фоизни ташкил этди. Мутахассислар, шунингдек, 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси катталарникидан уч баравар юқори эканлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан