"Ходим ташкилотда 10 йилдан ортиқ ишлаб келмоқда, сўнгги 4 йил ичида ҳар йиллик асосий таътилдан фойдаланмаган, фақат Меҳнат кодексининг 137–138-моддаларида белгиланган қўшимча таътилларни олган. Асосий таътилнинг давомийлиги – 15 иш куни. Ходим 4 йил (15 х 4 = 60 кун) учун компенсация олиб, ишлашни давом эттириш истагида. У фойдаланилмаган таътиллар учун компенсацияни айнан пул кўринишида талаб қилишга ҳақлими?".
– Ходимнинг фойдаланилмаган асосий таътил кунлари учун пулли компенсация олиш талаби ноқонуний бўлиб, у меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўлиқ тўлаб берилади.
Ходимга унинг хоҳишига кўра иш жараёнида таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари қўшимча кунлар учун пулли компенсация тўланиши мумкин.
Яъни, қуйидагилар учун:
- амалдаги МК бўйича 15 иш кунидан ортиқ таътил кунлари МК 151-м.;
- янги МК бўйича йигирма бир календарь кундан ошиқ таътил кунлари