Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ходим меҳнат таътили даврида касал бўлиб қолса, касаллик нафақаси тўланадими?
1.08.2022 10:21,  
125

- Онам меҳнат таътилида бўлган кунларда касал бўлиб қолди. "Больничний" қоғоз очилган. Уни ишхонага топширса "Сиз таътилда бўлгансиз, икки марта пул тўланмайди", дейишибди. Уларнинг бу гапи тўғрими?

Саволга мутахассис-эксперт Раъно Исамитдинова жавоб берди:

- Меҳнат кодексининг 145-моддасида ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга эканликлари айтилган.

Онангиз таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт ва унинг таътил даврида келиб чиққан касаллик кунларидаги таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки иш берувчи билан келишувга биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмини бошқа муддатга кўчириш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан