Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ходим хизмат мақсадлари учун шахсий автотранспортидан фойдаланса, унга компенсация тўланадими?
30.09.2022 17:23,  
272

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Умурзоқ ЧОРШАНБАЕВ жавоб беради:

– Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги “Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 154-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган. Ушбу тартибга асосан: – Компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади. Автомобиль шахсий мулк ҳуқуқида ходимга тегишли бўлмаса, ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланмаслиги керак. Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади: – От кучи сони 100 от кучидан юқори бўлса, бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари, яъни 1 003 500 сўм (223000 х 4.5); – От кучи сони 70 от кучидан 100 от кучигача бўлса, бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари, яъни 780 500 сўм (223000 х 3.5); – От кучи сони 70 от кучигача бўлса, бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 446 000 сўм (223000 х 2).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан