Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ходимни ишдан бўшатиш қийинлаштирилмоқда
27.11.2022 09:13,  
421

Янги Меҳнат кодексига кўра, эндиликда қуйидаги ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш таъқиқланади:

ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлганда;

давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилганда;

хизмат сафарида бўлган даврда;

кодексдаги ҳомиладор аёллар ва оилавий мажбуриятларини бажариш билан банд бўлган шахслар учун кафолатларни назарда тутадиган талабларини ҳисобга олмай иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш (408 ва 409-моддалар);

Кодексда белгиланган меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузиш;

Шунингдек, ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан