Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби ишлаб чиқилди
3.08.2022 09:56,  
249

Жорий йил 2 августдаги Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.

Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.

Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.

Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.

Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.

Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.  

Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, хизмат сафарига юборилган ходимнинг қуйидаги тартибда йўл харажатлари қопланади:

– Парламент, ҳукумат ва президент администрацияси, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг барча тариф бўйича транспорт харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;

– Бошқа ходимлар учун эконом класс чипталар тўлиқ, модомики VIP ёки бизнес классда кетса, 70 фоизи ташкилот томонидан, қолган қисми эса ходимнинг ўзи томонидан қопланади.

Меҳмонхона харажатлари эса биринчи тоифа учун БҲМнинг 2 бараваридан, яъни ҳозирда 600 минг сўмдан ошмаслиги, бошқа ходимлар учун эса 1,5 баравардан, яъни ҳозирда 450 минг сўмдан ошмаслиги лозим.

Алкоголь ва тамаки харажатлари эса қоплаб берилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан