Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Холифилд қулоғини тишлаб олган Тайсонни нима учун кечирганини айтди
21.09.2019 17:46,  
2165

Оғир вазн тоифасидаги собиқ машҳур боксчи Эвандер Холифилд Тайсон билан бўлган жанг унинг ҳаётини қандай ўзгартириб юборганини гапириб берди.

1997 йилда афсонавий жанг бўлиб ўтди. Унда Тайсон рақиби қулоғининг бир қисмини узиб олди.
“Бир томондан, бу жуда ёмон лаҳзалар, аммо айни пайтда яхши дақиқалар эди. Биринчидан, мен 35 миллион доллар ишладим, иккинчидан, жаҳон чемпиони бўлдим. Аммо, эҳтимол бу воқеадаги энг муҳим нарса, мен кечиришни ўргандим. Қандай бўлмасин, кечиришни ўрганиш керак. Мен буни Худога ишонганим туфайли англадим" деди боксчи.

"Мен Тайсонни дўстим деб айтмас эдим, лекин у душманим ҳам эмас эди. Ахир, одам ҳамма билан дўст бўлолмайди. Менинг оила аъзоларим бор, у билан эса унчалик таниш ҳам эмасман. Шунинг учун айтмоқчиманки, сиз ҳаммага яқин бўлолмайсиз. Шундай қилиб, Майк билан бизда биргаликдаги тадбирлар жуда кўп, аммо ҳар биримиз ўз ҳаётимизни яшаймиз. Мен унга ҳеч қачон ёмонлик қилмаганман ва қилмайман ҳам. Аммо Майк мени ёқтирмайдиган битта жиҳат бор — мен Майкдан кўра кўпроқ жаҳон чемпиони бўлганман (кулади)” ,– дейди спортчи Спорт Экспрессга берган интерюсида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан