Хонадонида пистолет ва гиёҳвандлик моддаларини сақлаётган шахс ушланди

Хонадонида пистолет ва гиёҳвандлик моддаларини сақлаётган шахс ушланди

Фото: Миллий гвардия

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Миллий гвардия, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, Денов туманининг «Улуғбек» маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Н.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув мобайнида ушбу хонадоннинг ертўла қисмида сақланиб келинаётган 180 гр опий, 100 гр марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги ҳамда ошхонадаги шкаф ичида яшириб қўйилган 20 дан ортиқ тир патрони ва бир дона пистолет мавжудлиги аниқланиб, далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.