Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин қоидаларини бузиб «Tashkent City»да тўй қилган хонанда жаримага тортилди
16.09.2020 17:27,  
2960

Эстрада юлдузи Воҳиджон Исоқов карантин қоидаларига зид равишда тўй қилгани учун жаримага тортилди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Воҳиджон Исоқовнинг пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Tashkent City» паркида ўтказилган тўйида меҳмонлар сони 50 кишидан ошган.

Тўй тадбирларига оид интернетда тарқалган фото ва видеоларга асосан Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан тадбир ташкиллаштирилган ва 32 ёшли Исоқов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига биноан жаримага тортилган. Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 5 баравари ҳажмида (1 115 000 сўм).

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология талабларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Турли маросимлар ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини хавф остига қўйиш учун сабаб бўла олмайди”, - дея эслатади ИИББ.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли баёнига мувофиқ 30 кишилик тўй ўтказишга рухсат берилган.

Аввалроқ, 17 август куни ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий ОАВларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кичик қизига туғилган кун қилиб бергани ҳақида видеолар ва фотолар тарқалган эди. Эстрада юлдузи Муниса Ризаева иштирок этган маросимда ҳам карантин қоидалари бузилган кўрилган эди. Ижтимоий масофаланиш қоидалари, мажбурий тартибда тиббий ниқобдан фойдаланиш қоидалари қўпол равишда бузилган эди. Бироқ расмий ёки норасмий манбалар орқали на Андижон ҳокими, на унинг меҳмонлари карантин қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилгани маълум қилинди.

Кеча, 15 сентябрь куни АОКАда ташкил этилган брифингда сўзга чиққан Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков: “Аввало, республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз”, - деган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан