Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Хўп, хўп хўжайин». Тошкентда ЙПХ ходими яна жарима ёзмасдан ҳайдовчини қўйиб юборди
3.08.2021 12:21,  
1900

«Хўп, хўп хўжайин». Тошкентда ЙПХ ходими яна жарима ёзмасдан ҳайдовчини қўйиб юборди

Toshkent телеканали эфирида яна бир Malibu автомашинасининг ЙПХ ходими томонидан тўхталиши акс этган лавҳа узатилди. Унда инспектор Бахтиёр А. ҳайдовчининг рулда телефонда гаплашиб келаётганини кўриб, уни тўхтатади. 

ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузмоқчи бўлганида ҳайдовчи 25 марта радар бўйича жарима тўлаганини, 5 нафар боласи борлигини айтиб, уни қўйиб юборишни сўрайди. Кейин ҳайдовчи ўз телефонидан танишига қўнғироқ қилиб, телефонни ЙПХ ходимига узатади. 

Ходим телефондаги шахсга салом бериб, ўзини таништирди. «Лаббай, хўжайин, тузукмисиз?... Хўп, хўп», — дея қўнғироқни якунлади. 

Шундан сўнг у ҳайдовчига фарзандининг мазаси йўқ бўлса, буни «чиройли қилиб тушунтириш кераклиги»ни айтади ва уни «огоҳлантириб» қўйиб юборади. 

Daryo`нинг ёзишича, телефон орқали ҳайдовчини қўйиб юборишни буюрган шахснинг исми «Абдураззоқ ака» бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан