Хоразм анор шарбатлари Кореяда телеканаллар орқали сотилади

Хоразм анор шарбатлари Кореяда телеканаллар орқали сотилади

 Урганч тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари A.Рўзметов, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Хоразм филиали масъул раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлигининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари A.Kанаев Жанубий Кореянинг «Maybee Global Ltd.» компанияси катта ижрочи директорлари Пак Дебок ва Жанг Хеджи билан онлайн-музокара ўтказди. Бу ҳақда Халқ сўзи газетаси хабар берaди.

Учрашувда «Хоразм қовунлари» қўшма корхонасининг шарбат ишлаб чиқариш бўйича лойиҳасида иштирок этиш ва корхона маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жанубий Корея вакиллари қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хусусан, анор шарбати жорий йил 10 июнидан бошлаб мамлакатнинг оммабоп «GS Home Shopping» ва «Hyundai Home Shopping» телеканаллари орқали сотила бошланишини маълум қилди.

Шунингдек, яқин келажакда анор, тарвуз, қовун, сабзи va бошқа мева-сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларини Жанубий Корея бозорида сотиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.