Хоразм коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Хоразм коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Айни соатларда Хоразм вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Хоразмда бугун тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Наманганда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (5 нафари Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 5 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 75 ёшли онахон бўлса, ёши кичига 17 ёшда. Вилоятдан ани пайтга қадар 240 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 247 нафарга етиб, даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят  ҳам коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга яқин турибди.

Самарқандда тузалганлар ҳам (30 ёшли ва 24 ёшли эркак) ушбу вилоятдан бўлиб, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан. Эндиликда вилоятда соғайганлар 249 нафарга етиб, даволанаётганлар 89 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундай қилиб, бугун 29 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2636 нафарни ташкил этмоқда.