Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразм вилояти ҳокими жойларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслиги сабабини изоҳлади
9.01.2019 13:42,  
6

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов вилоятда уч-тўрт кун, айрим ҳолларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслигини изоҳлади:

– Вилоятда жами 348 мингдан ортиқ аҳоли хонадони электр истеъмолчиси, 18,4 мингдан ортиқ улгуржи электр истеъмолчилари мавжуд бўлиб, уларни бир соатлик электр энергиясига бўлган талаби 260 - 270 Мвт. ни ташкил қилади. Истеъмолчилар асосан Урганч шаҳрида жойлашган “Хоразм” 220/110/10 кВ кучланишли подстанцияга ўрнатилган 2 та ҳар бири қуввати 125 МВА бўлган автотрансформатор орқали таъминланган. Бу автотрансформаторларнинг ўтказувчанлик қуввати 210 МВт. ни ташкил қилиб, 50-60 Мвт. электр энергия қуввати етишмас эди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келган.

Вазиятни тўғрилаш учун “Хоразм” 220/110/10 кВ кучланишли подстанция реконструкция қилиниб қуввати 200 МВА бўлган қўшимча автотрансформатор ўрнатилди.

2019-2020 йилларда Хоразм вилоятига қўшимча равишда “Тахиатош – Хоразм –Саримай” 220 кВ кучланишли ҳаво линияси қурилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида вилоятга қўшимча равишда 100 Мвт. электр энергияси қуввати билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлади.

2018 йил 1 декабрдан бошлаб Туркманистоннинг Тошховуз вилоятидан Хоразм вилоятига соатига 100 Мвт. электр энергияси импорт қилиш масаласи ижобий ҳал қилинди.

Натижада истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш яхшиланиб, электр энергияси бўйича узилишлар бартараф қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан