Хоразм вилоятининг катта қисмида салкам бир кунга электр таъминотидан узилди

Хоразм вилоятининг катта қисмида салкам бир кунга электр таъминотидан узилди

Хоразм вилоятининг баъзи туманлари ва шаҳарларида 22 февраль куни электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» компанияси маълум қилди.

Хабар беришларича, Тахиатош иссиқлик электр станциясининг 7-энергия блокида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли баъзи туманлар ва шаҳарлар кун давомида электр таъминотидан узилади.

Қайд этишларича, ИЭСдаги таъмирлаш ишлари 22 февраль куни соат 23:55 гача давом этади.

Маълумот учун, Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган бўлиб, Қорақалпоғистон ва Хоразмни электр энергияси билан таъминловчи асосий манбалардан биридир.