Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди
13.05.2021 09:29,  
592

Хоразм вилояти Урганч туманида тегишли ҳужжатларсиз Lacettiни бошқариб кетаётган 10-синф ўқувчиси Damasга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 6 май куни соат 15:30 ларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси Э.Б. Lacettiни Урганч тумани ҳудудидан ўтган 4П-162 сонли катта айланма йўли бўйлаб бошқариб кетаётиб, тезликни ошириб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва Damas билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан