Хоразмда аёллар бошқа бир аёлни «самосуд» қилди

Хоразмда аёллар бошқа бир аёлни «самосуд» қилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Хоразмнинг Қўшкўпир туманида бир нечта аёл бошқа бир аёлни уриб, сочларини кесиб «самосуд» қилгани видеоси тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда воқеанинг барча иштирокчилари қўлга олинган. Калтакланган аёлнинг аҳволи яхши, жароҳатлари тиббий экспертизадан ўтказилмоқда. Воқеанинг барча иштирокчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.