Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда чиқинди ташлаш жойидан чақалоқ мурдаси топилди
26.01.2022 20:44,  
421

Ижтимоий тармоқлардаги "Хоразмда янги туғилган чақалоқни мусорга ташлаб кетилгани" номли танқидий видео ўрганилди.

Аниқланишича, 01.01.2022 йилда Урганч шаҳар, А.Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Маркази Хоразм филиалининг 

2-сонли хулосасида шахси номаълум қиз жинсига мансуб, чақалоқнинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, эксперт хулосасига кўра, чақалоқ она қорнида 5,5 - 6 ой яшаган бўлиши мумкинлиги, чақалоқ мурдасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, чақалоқнинг мурдасидан олинган қон ва ҳомила йўлдошида ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган синтетик препарат “мифепристон” дори воситаси қолдиқлари топилган. 

Текширув давомида чақалоқнинг онаси аниқланмаган.

Ҳозирда текрговга қадар текширув Урганч шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда, текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан