Хоразмда пора билан ушланган маҳалла раиси депутатлар илтимосига кўра суд залидан озод қилинди

Хоразмда пора билан ушланган маҳалла раиси депутатлар илтимосига кўра суд залидан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судида маҳалладошидан арзон уй-жой олиш масаласини туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришига ишонтириб, 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган пайтида ушланган маҳалла фуқаролар йиғини собиқ раиси Т.Х.га ҳукм ўқилди.

Судда у ўз айбига тўла иқрорлик ва пушаймонлик билдириб, эҳтиёт чорасида сифатида қамоқда сақланган пайтида ўзининг хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлганини чуқур англаб етганини баён қилди.

ЖКнинг 25-168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28-211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилган Т.Х.га нисбатан жазо тайинлашда оилавий аҳволи, қарамоғида 4 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, маҳалла фаоллари ва кексаларнинг кафолат хатлари ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларининг илтимосномаси эътиборга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан озод қилинди.