Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда мажсид қурилишига хайрия қилинган пулларни имом-хатиб ўзлаштириб юборди
14.11.2022 12:29,  
144

Хоразмда имом-хатиб жиноятга қўл урди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум қилинишича, Қўшкўпир туманидаги “Ислом бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатиб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40,0 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан