Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хоразмда маст эркак ўз танишини таёқ билан уриб ўлдириб қўйди
26.01.2022 21:02,  
149

Судланувчи Хоразм вилоятининг Урганч туманида 1980 йилда туғилган, ўрта маълумотли, турмуш ўртоғи билан ажрашган, бир нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади. Мунтазам спиртли ичимлик ичиш билан доимий шуғулланган.

Жиноят содир бўлган кунда ўзининг уйи олдида маст ҳолатда турган вақтда йўлдан ўтиб кетаётган танишини тўхтатиб, ундан спиртли ичимлик олиб беришини талаб қилиш баҳонасида ўзаро жанжаллашиб, уйи ёнидан турган йўғочлар орасидан ,1 метр узунликдаги йўғоч бўлагини олиб танишининг орқа елка қисмига бир маротаб уради. Айбланувчидан қутилиш мақсадида кўча бошига қараб қочганда ортидан етиб келиб, қўлидаги йўғоч бўлаги билан елкасига уриб ерга йиқитиб, бош қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, ўлдиради.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра ўлимга бош мия очиқ жароҳати, пешона суягининг очиқ синиши, бошни юмшоқ тўқималари, бош мия юмшоқ ва қаттиқ пардалари остига қон қуюлиши ва бошқа ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлган. Шунингдек, суд-биология экспертизасида судланувчининг кийими ва ёғоч бўлагидаги қон доғлари марҳумга тегишлилиги исботланди.

Ушбу жиноят Урганч туман судида кўрилиб, унга кўра айбланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан