Хоразмда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан фуқаро кучли ток уришидан ҳалок бўлди

Хоразмда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан фуқаро кучли ток уришидан ҳалок бўлди

Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Хоразм вилояти Хива туманида электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланмоқчи бўлган ва симёғочга тирмашиб чиққан фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар қилган.

«21 июнь куни соат 06:30 ларда Хива туманининг «Журён» маҳалласида фермер хўжалиги раҳбари Н.И. Хива туман электр таъминоти корхонасини огоҳлантирмасдан, ўзбошимчалик билан фермер хўжалиги насосини тармоққа ноқонуний равишда улаш учун 0,4 киловаттлик электр устунига чиққан.

Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Тармоққа уланиш пайтида трансформаторнинг 2-фидери ўчирилмагани оқибатида фуқарони катта кучланишли ток урган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиш ишларини бошлаган.

Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси фуқаролардан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмасликни, бунинг учун тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишни сўраган.