Хоразмда қиз отасининг қотилига айланди

Хоразмда қиз отасининг қотилига айланди

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Д.М. уйида ўзаро жанжал туфайли отаси Б.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказди, деб хабар Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Натижада Б.Қ. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Д.М. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.