Хоразмда қўшнисига ёрдамга чиққан 21 ёшли йигит 44 ёшли маҳалладошини ўлдириб қўйди

Хоразмда қўшнисига ёрдамга чиққан 21 ёшли йигит 44 ёшли маҳалладошини ўлдириб қўйди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 41 ёшли Д.Р. исмли аёл уйида ёрдам сўраб бақирганига қўшниси, 21 ёшли М.Р. ёрдамга чиққан вақтида уйи олдидан маҳалладоши 44 ёшли Ш.М. югуриб кетаётганини кўриб, унинг ортидан қувган ва оёғи билан чалиб йиқитиб, бошига тепган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йил 1 июль куни соат 01:30 ларда содир бўлган.

Натижада Ш.М. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Р. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3