Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда яна бир нохуш авария юз берди (фото)
16.05.2020 21:50,  
1201

Хоразм вилоятида 2020 йилнинг 13 май куни соат 21:00 ларда 24 ёшли Х.Х., бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина аварияга учради. “Cobalt” ҳайдовчиси Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда келаётган 23 ёшли Д.У., ни бошқарувида бўлган “Spark” автомашинаси билан тўқнашган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, натижада, “Spark” автомашина ҳайдовчиси Д.У., олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Х., нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан