Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмдаги Алоқабанк мижозлари нега "сарсон" бўлмоқда
15.10.2022 18:34,  
134

СберкассаУз телеграм каналига фуқаролардан "Яна Алоқабанк! Яна банкнинг ўша машҳур Хоразм филиали!", сарлавҳали мурожаат эълон қилинди.

Унда айтилишича фуқаро Алокабанк Хоразм филиалига "Бир миллион дастурчи" доирасида кредит олиш учун 3 маротаба мурожаат қилиб борган, банк ходимлари турли баҳоналар билан ҳужжатларни қабул қилишмаган, ва фуқаро 18.08.2022 йил куни филиал бошлиғи номига, ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза ёзган (расмда) ва ҳалигача банк томонидан ижобий жавоб олмаган.

Эътиборлиси, битта филиалдан такрор ва такрор бир хил масала бўйича мурожаат келиб тушмоқда.

Ушбу масалани Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан назоратга олишларини, зеро, бу орқали мижозлар мурожаатларини эътиборсиз қолдирувчи банк ходимларига чора кўришларини сўраб қоламиз.

Олдинроқ, "Алоқабанк ходимлари мурожаатимни бир тийинга олишмаяпти" номли фуқаро мурожаатини эълон қилган эдик.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан