Хоразмдаги кучли шамолда дарахт ва симёғочлар қулаб, томлар учиб кетди (фото)

Хоразмдаги кучли шамолда дарахт ва симёғочлар қулаб, томлар учиб кетди (фото)

Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Кеча, 4 июнь куни тушдан кейин Хоразм вилоятининг бир қанча туманларида кучли шамол юз берди. Бу ҳақда вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

«Шамол оқибатида енгил конструкцияли томлар учиб кетди. Эски симёғочлар қўпорилди, дарахт шохлари синди. 5 июнь куни 10:00 дан 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 май куни ҳам Хоразм вилоятига 15-25 метр/секунд тезлик билан кучли шамол оқими кириб келиши оқибатида корхона, ташкилот ва турар жойларнинг томлари учиб кетган ва пастга қулаган эди.