Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида маҳбусларга истеъмолга яроқсиз сув берилганми?
19.05.2022 08:38,  
82

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслардан мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатда маҳбусларга берилаётган ичимлик сувининг истеъмолга яроқсизлиги айтилган.

2022 йилнинг 12 май куни минтақавий вакил дарҳол вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими билан биргаликда мурожаатни жойига чиқиб ўрганди.

Аниқланишича, 11-сон тергов ҳибсхонаси камераларида соат 22:00 дан эрталабки 6:00га қадар электр энергиясидан фойдаланиш тақиқланган. Мана шу пайтларда муассасада сақланаётган маҳбусларнинг сув ичишга эҳтиёжи бўлганда қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлган.

Ўрганиш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими томонидан сувнинг сифати текширилиб, маҳбусларга сувни фақат қайнатилган ҳолатда истеъмол қилиниши тавсия этилди.

Мониторинг жараёнида ҳар бир камерада сувни қайнатиш жиҳозлари мавжуд эканлиги аниқланди ва маҳбусларга соат 22.00 га қадар керакли миқдорда қайнатилган сувни захиралашлари кераклиги тушунтирилди.

Мониторинг доирасида тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга яратилган шароитлар бўйича маҳбусларнинг фикрлари ҳам ўрганилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан