Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади
29.09.2020 16:45,  
347

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистонда хорижий мамлакатда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди.

ЎзАнинг хабар беришича, институт Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига яқин ҳудудда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади.

"2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таҳсил беришади, – дейди институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Аҳатжон Насуллаев. – Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади".

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро институти ҳамда PeopleHive компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорлигини оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан