Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет элдаги Ўзбекистон фуқаросида илк бор коронавирус аниқланди
26.03.2020 15:55,  
1784

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамиз доимий назоратида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кореядаги Ўзбекистон фуқароси ҳам коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик бу маълумот рад этилиб, Ўзбекистон фуқароси карантинга олингани айтилган. 

Ҳозирда, 26 март 16:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 65 нафар инсонда коронавирус инфексияси аниқланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан