Хориждан ўқишини кўчирган талабалар кичик курсларда ўқийдими?

Хориждан ўқишини кўчирган талабалар кичик курсларда ўқийдими?

АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоб бермоқда.

Савол: Қўшни давлатлардан ўқиши кўчирилган фуқаролар ўқиган курсларидан қуйи курсларга тавсия этилмоқда. Мазкур ҳолат тўғрими?

Жавоб: Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчиришда намунавий ўқув режаларидаги умум касбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда муайян курсга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди ва шунга кўра талабага ўқишини қуйи курсда давом эттириш тавсия этилиши мумкин.