Хорижга декларациясиз олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори оширилди

Хорижга декларациясиз олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори оширилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ (7 минг АҚШ доллари атрофида) Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари).

Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган (10 минг АҚШ доллари атрофида) нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг АҚШ доллари).

Қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.