Хорижий компания Ўзбекистон авиабозорига кириш истагини билдирди

Хорижий компания Ўзбекистон авиабозорига кириш истагини билдирди

Ўзбекистон авиация бозорида Бирлашган Араб Амирликлари компанияси фаолият кўрсатишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазири ўринбосари Жаскрбек Чориев билан бўлиб ўтган видеоконференц влоқа шаклидаги учрашувда маълум қилинди.

Учрашувда Jetex компанияси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида FBO шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Компания айни мазкур лойиҳа доирасида ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва бизнес авиацияга хизмат кўрсатувчи янги махсус терминал ва ангар қуришни режалаштирмоқда.

Jetex компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30 та бизнес бирлашмасига эга глобал тармоқни ташкил этган. Шунингдек, Jetex Яқин Шарқ, Туркия ва Покистонда HondaJet компаниясининг расмий дилери бўлиб ҳисобланади.

FBO (Fixed Base Operator) – аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи, хусусан, ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш, тўхташ жойи, ангарда сақлаш, техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш, ҳаво кемаларини ижарага бериш, чартерларни сотиш, такси ва яна бошқа кўплаб хизмат турларини кўрсатувчи ташкилотдир. 

Учрашувда Jetex компаниясининг инвестицион лойиҳасини амалга ошириш юзасидан икки томон мутахассилари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган учрашувда лойиҳанинг техник, иқтисодий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилиш юзасидан келишиб олинди.