Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш бўйича махсус синовларнинг ўтиш бали маълум қилинди

Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш бўйича махсус синовларнинг ўтиш бали маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган ҳамда ўтказилган махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этган талабаларга қуйидагиларни маълум қилди.

2020/2021 ўқув йили учун хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича ўтказилган махсус синовлар (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонлар) натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўтиш бали 56,7 этиб белгиланди.

«Махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этиб 56,7 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган талабалардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади» - дейилади вазирлик хабарида.