Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижликлар Тошкентдаги уй-жой қурилишга 400 минг доллардан кам бўлмаган улуш киритиши мумкин бўлади
8.04.2020 12:20,  
273

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан тасдиқланаётган Низомга мувофиқ, қурувчилар маблағлари ҳисобидан кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тартиби, шартлари белгиланмоқда, шунингдек, уларнинг банк ҳисоб рақамларида жамланган маблағларини мақсадсиз ишлатилишини тақиқлаш ҳам назарда тутилган.

Низомга кўра, қуриш объекти қийматидан кам бўлмаган суммага улуш киритиш асосида қурувчилар олдида қарз олувчи мажбуриятларини таъминлашга жавобгарликни суғурта қилиш полиси (улуш киритиш асосида қурувчилар олдида жавобгарлик хавфини суғурталаш) шаклида ёки банкнинг кафолати мавжуд бўлиши лозим.

Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларнинг ягона реестри рўйхатга олинган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларни бекор қилинганлиги ва томонларнинг ўзгариши, QR кодларини идентификациялаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Шунингдек, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг улуш киритиш асосида қуришда:

улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулк сотиб олишга улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузиш ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сон фармонининг 6-иловасига мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш мақсадида улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида:

– Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

– Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

– Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олишга шартнома тузиш шарти билан иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарор лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Муҳокамалар 21 апрелга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан