Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкентда рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди
2.10.2020 15:55,  
164

«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (593-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифасига ватандош ва унинг оила аъзолари ҳам киритилди.

Низомга кўра, қуйидаги тартиблар жорий қилинди:

- туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштиришда Ўзбекистонда туғилган бола ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича автоматлаштирилган тизим орқали рўйхатга олинади;

- 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ота-онасининг рўйхатга олинган манзилига рўйхатга олинади;

- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошларини доимий рўйхатга олишда, турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди;

- «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Шунингдек, қарор билан, Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан