Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорватия еврога ўтмоқда
2.01.2023 11:12,  
50

Хорватия 2023 йилни янги валюта билан кутиб олади. Бу давлат 1 январдан еврога ўтади, дея хабар беради Euronews.

Ягона Европа валютасига босқичма-босқич, лекин тез ўтиш доирасида банкоматларнинг ярмидан кўпи ўчирилди. Бу банкоматларни янги валюта билан тўлдириш учун қилинган.

Хорватия кунаси ва евро фақат 14 кун давомида нақд тўловлар учун тенг равишда ишлатилади.

"Қўлда нақд пул бўлгани маъқул, чунки дам олиш кунларида банк тизими ўтиш даврида. Карта ҳам, интернет-банкинг ҳам ишламайди. 2 январь куни ҳаммаси аввалгидек ишлаши керак", - деди Хорватия миллий банки раиси Борис Вуйчич.

2023 йил 1 январдан Хорватия Шенген ҳудудига расман қўшилади. Одамлар қўшни Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги чегараларни паспорт назоратисиз кесиб ўтишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан