Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорватияда ҳалокатга учраган дрон 120 килограммли бомба олиб кетаётган бўлган
14.03.2022 11:28,  
466

Хорватияда ҳалокатга учраган дрон 120 килограммли бомба олиб кетаётган бўлган.

Хорватия миллий телевидениеси HRT мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб хабар беришича, бомба дрон қулаши натижасида кратерда портлаган.

"Дрон юмшоқ ерга урилгани учун портлаш ер остида содир бўлган. Агар у бетон ёки асфальтга тушганида, оқибатлари ҳалокатли бўлар эди", деди телеканал.

Хорватия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, дрон Украина, Руминия ва Венгрия ҳаво ҳудуди бўйлаб 1300 метр баландликда 700 км/соат тезликда учган.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Хорватия пойтахтида дрон қулаган эди. Ҳодиса оқибатида 40 та машина зарар кўрган, бироқ одамлар орасида қурбонлар йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан