Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хотин-қизлар қўмитаси оғир аҳволда яшаётган аёлларга 6 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатди
26.06.2018 12:55,  
23

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг беш ойи давомида республикадаги оғир турмуш шароитида яшаётган 8,6 минг нафарга яқин хотин-қизларга 5 млрд 873 млн сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Республика бўйича оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг 50 минг нафардан зиёдроқни, шулардан, оғир турмуш шароитида ногиронлиги бор хотин-қизлар 21205 нафарни, кам таъминланган хотин-қизлар 23079 нафарни, ишсиз хотин-қизлар 16145 нафарни ташкил этади.

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларга кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар сони жами 22369 тани, шундан тиббий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар 7 333 нафарни, бандлиги таъминланган хотин-қизлар 7700 нафарни ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар таҳлили бўйича Самарқанд вилоятида 15151 нафар, Қашқадарё вилоятида 12844 нафарни ташкил этади. Бу ҳолат республика кўрсаткичига нисбатан юқоридир.

Оғир турмуш шароитида яшаётган ва уй-жойга муҳтож хотин-қизлар жами 7406 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан уй-жой билан таъминланган хотин-қизлар сони 922 нафар, уй-жой олишга тавсия берилган хотин-қизлар сони 3417 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳаётга татбиқ этилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан