Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хуфиёна иқтисодиёт Ўзбекистон бозорининг неча фоизига тенглиги айтилди
25.01.2020 19:11,  
688

Хабар қилганимиздек, бугун 25 январь куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда иштирок этган Молия вазири Жамшид Қўчқоров хуфиёна иқтисодиёт ҳақида гапирди.

“Биринчи ўринда рақамли иқтисодиёт бугунги кунда замонавий ва миллий иқтисодиётларнинг қиёфасини ўзгартиряпти, унинг самарадорлигини оширяпти ва шаффофлигини кучайтиряпти. Президентимиз ўз мурожаатномасида пенсия масаласига тўхталиб ўтди. Яқин бир-икки йил ичида пенсия олиш учун битта паспортнинг ўзи кифоя бўлади, деб айтиб ўтдилар. Бу рақамли иқтисодиётга бевосита тегишли. Яъни бизнинг пенсия жамғармаси идоралари ҳар бир одам ҳақида маълумотга эга бўлади. Бугун ҳар бир туман, вилоятдаги пенсия жамғармасининг қиладиган иши архив ҳисобланади. Энди архивдаги ҳамма маълумотларни рақамлаштирамиз. Энди ҳеч ким [пенсия олишга ҳужжат тўплаш учун] ҳеч қаерга бормайди. Бу эса инсонларга ёрдам бўлади.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров
Фото: Халқаро пресс-клуб

Яна бир бизнинг соҳага тегишли мисол келтиришим мумкин. Хуфиёна иқтисодиёт масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Хуфиёна иқтисодиёт бугунги кунда ҳар хил баҳоларга кўра бизнинг миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг. [Муаммони бартараф этиш учун] биринчи қадам қўйилди. Солиқ ислоҳоти амалга оширилди. Иккинчиси, янги солиқ тизимида тадбиркорлар ҚҚСни тўлайдиган бўлса, бу ҚҚСда ҳисоб-фактура ишлатилади. Шунча қоғоз ҳисоб-фактура орқали битта талоннинг ҳаракатини, яъни мендан унга, ундан бошқага ўтишини кўриш мумкин эмас.

Демак, биз электрон ҳисоб-фактураларни йўлга қўйяпмиз. Солиқ тўловчи Солиқ қўмитасидаги ўзининг шахсий кабинети орқали тегишли ҳамма маълумотларни киргизади. Шу асосда биз маълум бир товарнинг ҳаракатини кузатиб борамиз. Шу товар йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Қачонки бу товар, маҳсулот ёки хизмат сотилиб, ўзлари солиқ тўласа, демак ўз эгасига етиб борган бўлади. Рақамли иқтисодиёт меҳнат унумдорлигини оширади. Шунинг учун ҳамма рақамли иқтисодиётга катта эътибор бериляпти”, дея Жамшид Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан