Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хушнуд Худойбердиев: «Миша, чучвара отмен»: пиёда юрган аҳолини рағбатлантириш тизими ими-жимида бекор қилиб юборилибди
26.05.2022 13:34,  
27

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида 1hls лойиҳаси бекор қилингани ҳақида ёзмоқда.

Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида спорт соҳасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди. Унда аҳоли ўртасида спортни тарғиб қилиш, кенг жамоатчиликни спорт билан шуғулланиш кўрсаткичини ошириш бўйича ҳам масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу ҳақда каналимда пост чиқарганимдан кейин, кўпчиликдан тўхтаб қолган 1hls лойиҳаси қачон ишга тушиши ҳақида саволлар келиб тушди. Саволларга жавоб тайёрлаётган пайтим кутилмаганда бир сюрпризга кўзим тушди.

Тадаааам: пиёда юрган фуқароларни моддий рағбатлантиришга оид Президент фармони банди 1 ярим ой олдин, аниқроғи 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Президент фармони билан бекор қилиб юборилган экан!

Ана сюпризу, мана сюрприиииз. Ана кир ювадиғон мошинаю, мана тилбизооор.

Юз минглаб фуқароларга тааллуқли лойиҳа бекор қилинар экану, лекин 1 ярим ойдан буён бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги лом-мим деб изоҳ бермас экан, қойил, мана очиқлигу, ана очиқлик. Ёки изоҳ берилдию, мен кўрмай қолдимми? Унда олдиндан узр.

Ўзи жорий йил бошида, аниқроғи 15 январь куни ПФ-6099-сонли Президент фармонига ўзгариш киритилиб, ҳар куни 10 минг қадам пиёда юрганларга 3 минг сўм бериш тизими тўхтатилганди. Ўша пайтда янги тизим жорий қилиниб, ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед берилиши ваъда қилинганди.

Орадан 3 ой ўтар ўтмас, Президент фармонига яна бир марта ўзгариш киритилиб, энди пиёда юрганларни рағбатлантириш тизими бутунлай чиқариб ташланди.

Фақат мени бир нарсага сира ақлим етмаяпти. Бу тизимни бекор қилишнинг жўяли ва асосланган конкрет сабаби нима? Бунақа таклифни ишлаб чиққан ва юқори раҳбариятни ишонтира олган Спортни ривожлантириш вазирлигининг мақсади нима бўлган ўзи?

Шахсан менда 2 та вариант бор:

Биринчиси, бюджетда пул етмай қолган. Аммо бу ишончсиз вариант. Спортга триллионлаб пул сарфланаётган бир пайтда пиёда юрадиган аҳолига бериш учун йилига тахминан 100 млрд сўм пул топилмаслиги уят.

Иккинчиси, янги ташкил этилган Спортни ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти бунақа тизим учун бошини қотириб, ўзини қийнагиси келмаган ва тинчгина уни бутунлай бекор қилиб қўя қолишни афзал билган. Бу вариант биринчисидан ҳам уятлироқ.

Чунки пиёда юрганларга пул бериш ташаббуси шахсан Шавкат Мирзиёевга тегишли эди. Президент бир неча бор йиғилишларда ушбу тизим бошқа давлатларда йўқлиги, тизим ўзини оқлаётгани, аҳолини шу орқали пиёда юришга ўргатиб, саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларга ечим топиш мумкинлигини таъкидлаганди.

Кимларнидир ишлагиси келмагани учун, ёки аҳолига беришга йилига қанчадир маблағ топилмагани учун Президент ташаббуси ўз-ўзидан, жамоатчиликка ҳеч бир изоҳ ва тушунтириш бермасдан бекор қилиб юборилаверадими?

Шаҳар шунчалик бедарвозами?

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан