Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий боғча ва мактаблар тўлови учун ота-оналар 17 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзидан фойдаланди
15.03.2023 16:34,  
33

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига фуқаролар 2022 йил учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда таълим олиш учун йўналтирган даромадлари бўйича 17,7 млрд сўм солиқ имтиёзидан фойдаланган. Шундан:

9 731 нафар фуқаро жами йиллик декларация топшириш орқали 15,3 млрд сўм даромад солиғи суммасини қайтариб олган;

1 079 та корхона ва ташкилотларда ишловчи 1 698 нафар фуқарога иш берувчи томонидан тўлов манбаида 2,4 млрд сўмлик даромад солиғидан имтиёз қўлланилган.

2022 йил 1 апрелдан фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритилган,

ота-оналар томонидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга тўловларни иш ҳақидан пул ўтказиш йўли билан тўлаган бўлса, солиқ имтиёзи (иш берувчи томонидан) тўлов манбаида қўлланилади;

2022 йилда таълим учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул, банклардаги омонат ва пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси солиқ органларига жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни жорий йилнинг 1 апрелига қадар топшириш йўли орқали берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан