Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий инвестор қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ соҳага 3 трлн. сўм инвестиция киритади
18.10.2022 17:10,  
50

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда жадаллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан тендер ўтказиш орқали Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлаш вазифаларини ДХШ асосида инвесторга ўтказиш белгиланмоқда. Унинг асосий шартлари:

  • ДҲШ тўғрисидаги битим 30 йилга тузилади; 
  • махсус техникаларни, бино-иншоотлари, чиқинди йиғиш майдонлари, чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган янги маиший чиқинди полигонини барча мол-мулклари билан бирга хусусий шерикка вақтинчалик фойдаланишга бериш;
  • инвестор томонидан 2025-2051 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш ишларини ташкил этишга камида 3 трлн сўм маблағ йўналтириш;
  • Тошкент шаҳрида ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини амалдаги 8%дан камида 60% етказиш;
  • 2023 йилдан бошлаб барча туманларда чиқиндиларни босқичма босқич “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш тизимини жорий этиш.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан