Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХВФ Ўзбекистон расмий олтин захиралари бўйича жаҳонда нечанчи ўринда туришини маълум қилди
17.10.2019 09:46,  
1997

Халқаро валюта фонди 2019 йил учун мўлжалланган ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, расмий олтин захиралари бўйича жаҳон давлатлари ва молиявий тузилмалари орасида 16-ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг олтин захираси 355 тоннани ташкил қилади.

Дастлабки учликда АҚШ (8133 т.), Германия (3368 т.) ҳамда ХВФ (2814 т.).

Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2019 йилда 5,5 фоиз, 2020 йилда 6 фоиз ўсади.

Яна бир эътиборга молик жиҳат, аввалари МДҲнинг 8 мамлакати Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Кавказ ва Марказий Осиё (CCA) субгуруҳига жойлашган бўлса, ҳозирда бу субгуруҳ Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Афғонистон, Покистон гуруҳи (MENAP) билан бирлаштирилиб, янги Яқин Шарқ ва Марказий Осиё (MECA - Middle East and Central Asia) минтақавий гуруҳини ташкил этмоқда.

Жаҳон иқтисодиёти ҳамда етакчи бозорлар иқтисодиёти жорий ҳамда келгуси йилда қуйидагича ўсиши прогноз қилинмоқда:

Жаҳон иқтисодиёти: 2019 йилда 3%га, 2020 йилда эса 3.4%га,

АҚШ иқтисодиёти 2019 йилда 2.4 %га, 2020 йилда 2.1 %га,

Хитой иқтисодиёти 2019 йилда 6.1 %га, 2020 йилда 5.8 %га,

Евроҳудуд иқтисодиёти 2019 йилда 1.2 %га, 2020 йилда 1.4 %га,

Россия иқтисодиёти 2019 йилда 1.1%га, 2020 йилда 1.9 %га.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан