Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХВЖ жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатлари пасайишини прогноз қилди
6.03.2020 17:58,  
115

Коронавирус эпидемияси тарқалишининг давом этиши туфайли 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатлари 2019 йил даражасигача пасайиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ХВЖ яқин вақтларда прогнозларни ойдинлаштиради.

Январда ХВЖ 2019 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатини 2,9 % деб баҳолади. 2020 йилда эса 3,3 % бўлишини прогноз қилган эди. Феврал ойида эса жамғарма коронавирус хавфи туфайли иқтисодий ўсиш 0,1 % пунктга пасайишини прогноз қилди.

Бу йилги ўсиш ўтган йилга нисбатан паст бўлади,"— деди Георгиева Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Аммо коронавирус жаҳон иқтисодиётини рецессия (таназзул)га олиб келиши мумкинми-йўқлигини айтишдан бош тортди.

Мавзуга доир: Коронавирус Ўзбекистон иқтисодиётига қай даражада таъсир кўрсатмоқда?

2020 йил жаҳон иқтисодиёти учун кутилмаган старт билан бошланди. Энг реалист иқтисодчилар ҳам бунақа бошланмани кутмаган эди. Январ бошида Эрон генерали ўлими туфайли Яқин Шарқдаги вазиятга жаҳон бозорлари жиддий реакция кўрсатган эди. Дастлаб нефт, унинг ортидан олтин нархи “осмонга чиқиб кетган эди”.

Кейин эса, дунёдаги энг йирик экспортёр Хитойда янги турдаги коронавирус тарқалди ва мамлакат саноатининг учдан икки қисми иш фаолиятини вақтинча тўхтатди. Жаҳоннинг қатор брендлари Хитойдаги ишлаб чиқариш заводларини вақтинчалик ёпиб турдилар (айримлари ҳали ҳам ишламаяпти).

Мавзуга доир: Коронавирус туфайли Федерал захира тизими фавқулодда фоиз ставкаларини пасайтиришга тайёрланмоқда

Энг сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 98 мингни ташкил этмоқда. Улардан 3383 таси ўлим билан якунланган. 55497 нафар бемор бутунлай соғайиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан