Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХВЖ Украинага 1,3 миллиард доллар ажратди
8.10.2022 09:54,  
4

Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши 7 октябрь, жума куни Украинага ХВЖнинг тезлаштирилган молиялаштириш дастури доирасида 1,3 миллиард доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот сайтидаги баёнотда айтилади.

Ҳужжатга кўра, маблағлар мамлакатнинг "тўлов балансини молиялаштириш билан боғлиқ барча эҳтиёжларини қондириш" учун, хусусан, озиқ-овқат соҳасига ажратилади. ХВЖ бу пуллар "Украина кредиторлари ва донорлари томонидан кейинги молиявий ёрдам учун ҳам рағбатлантирувчи роль ўйнайди" деб ҳисоблайди.

Жамғарма 2022 йилда Украина ялпи ички маҳсулоти 35 фоизга қисқаришини башорат қилмоқда.

ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева ўзининг Twitter’даги саҳифасида Украинага 1,3 миллиард доллар ажратилганини тасдиқлади.

Сентябрь ойида Украина бош вазири Денис Шмигал Украина Халқаро валюта жамғармаси билан келишувга эриша олгани ва бу йил 2,8 миллиард доллар олишини маълум қилганди. У, шунингдек, Украина қишки давр учун газ сотиб олиш учун Буюк Британиядан яна 500 миллион доллар олишини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан