Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХВФ иқтисодий ўсиш 1,8 %гача пасайишини прогноз қилди
15.04.2020 18:05,  
144

Халқаро валюта фонди коронавирус пандемияси шароитида жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг ривожланиши прогнозини эълон қилди.

Таҳлилчилар глобал ЯИМнинг 2020 йилда 3 фоизга пасайишини тахмин қилишмоқда, бу 2008-2009 йиллардаги молиявий инқирозга қараганда анча ёмондир.

«Ҳозирги инқироз аввалгиларига ўхшамайди. Уруш ёки сиёсий инқирозда бўлганидек, пандемия қачон тугаши номаълум», - деди ХВФ бош иқтисодчиси Гита Гопинат ҳсоботнинг кириш қисмида.

Унинг таъкидлашича, бу сафар умумий талабни рағбатлантириш унчалик аҳамиятга эга эмас, чунки инқироз асосан ҳокимият томонидан турли соҳалардаги ишларни чеклаш тўғрисидаги мажбурий қарорлар туфайли юзага келади.

ХВФ прогнозларида Ўзбекистон иқтисодий ўсиши 2020 йилда 1,8 %ни ташкил этади. Шунга қарамай 2021 йилда иқтисодий ўсиш тикланади ва ЯИМ ўсиши 7 %га кўтарилади.

2020 йилда инфляция даражаси эса 12,6 %да кутилмоқда.

Мавзуга доир: 2020 йилда иқтисодий ўсиш 1,6 фоиз бўлади, инфляция янада ошади — Жаҳон банки

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан