Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХВЖ раҳбарининг фикрича, 2023 йил жаҳон иқтисодиёти учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин
13.02.2023 09:59,  
29

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиеванинг фикрича, бу йил жаҳон иқтисодиёти учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Бу фикрни ХВЖ раҳбари якшанба куни Дубайдаги Жаҳон ҳукумати саммитида маълум қилди.

"Глобал иқтисодий ўсиш ҳозирда заифлигича қолмоқда, бироқ у бурилиш нуқтасида бўлиши мумкин. Ўтган йили 3,4 фоизга ўсгандан сўнг, биз унинг 2023 йилда 2.9 фоизгача секинлашишини кутмоқдамиз ва 2024 йилда 3,1 фоизгача бироз тикланади", деди Георгиеванинг сўзларидан иқтибос келтирган ХВЖ матбуот хизмати.

ХВЖ раҳбарининг фикрича, ҳукуматлар жорий йилда инфляцияга қарши курашни устувор вазифа қилиб қўйиши керак. Жорий йилда ва келгуси йилда глобал инфляциянинг мос равишда 6,6 фоиз ва 4,3 фоизгача пасайишига қарамай, аксарият мамлакатлар учун инфляция ҳали ҳам коронавирусдан олдинги даражадан юқори бўлади. Георгиеванинг сўзларига кўра, агар Украинадаги можаро кучайса, шунингдек, Хитой иқтисодиёти пандемия оқибатларини етарлича тез бартараф эта олмаса, жаҳон иқтисодиётининг тикланиши секинлашиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан