ХХР раисининг янги лимузини намойиш қилинди (фото)

ХХР раисининг янги лимузини намойиш қилинди (фото)

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Хитой халқ республикаси ташкил этилганлигининг 70 йиллик тантанларида ўзининг янги лимузини билан иштирок этди. Бу ҳақида Мотор.ру хабар бермоқда.

Лимузин Hongqi L9 деб номланади. Hongqi хитойчадан таржима қилинганда «қизил байроқ» деган маънони билдиради. Автомобиль Хитой биринчи рақамли шахслари учун 1958 йилдан бери машина ишлаб чиқарадиган FAW давлат концерни томонидан ишлаб чиқарилган.

ХХР раҳбарининг янгиланган лимузини ғилдирак базасининг кенгайганлиги, кўпроқ қисмининг ойналашганлиги, кузов шакли ўзгарганлиги ва паст поли билан ажралиб туради.

Шу билан бир қаторда асосий услуб сақлаб қолинган. Тепа қисмдаги люк, зирҳланган кузов ва автомобиль ҳаракатига қараб қарши очиладиган орқа эшиклар сақлаб қолинган.

Инсайдерлар хабарларига кўра, янги автомобиль двигатели, худди аввалгисиникидек, 6 литр сиғимли 480 от кучига тенг.

Маълумот учун, Си Цзиньпиннинг хорижий давлатларга ташрифи чоғида Hongqi N501 автомобилидан фойдаланилади.

1119